United Airlines авиакомпанияси ходимлари йўловчилардан бири ва унинг ҳамроҳини самолётга чиқармасликка қарор қилди. Рейсдан маҳрум этилган йўловчи ва унинг ҳамроҳи бўлган аёл бошқа йўловчиларни хавотирга солди. Бу ҳақда Fox News нашрига таяниб, TJournal хабар берди.
Воқеа Чикагодаги O’Хара халқаро аэропортида Хьюстонга учувчи самолёт бортида юз берди. Компания томонидан исми маълум қилинмаган йўловчи сумкасини юкхонага жойлаштираётган покистонлик жуфтликдан сумка ичида бомба бор ёки йўқлигини сўраган.
Вазият гувоҳларидан бири бу ҳақда борт кузатувчисига хабар берди. Эркакдан самолётни тарк этиш сўралган. Самолётдан чиқиб кета туриб, у йўловчиларга «уйларига яхши етиб олишни» тилаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)