Беларуснинг «Прессбол» спорт газетаси журналисти Вячеслав Федоренков башорати амалга ошмагач, ўзи ишлайдиган нашр сонларидан бирини еди. Бу ҳақда «Рен ТВ» хабар бермоқда.
Бир йил аввал Вячеслав Федоренков Минскнинг «Динамо» клуби Минтақавий хоккей лигаси (КХЛ) плей-офф босқичига чиқа олмаслигини башорат қилганди. Бироқ жамоа бунинг аксини уддалади.
Ўзига хос «таом қабул қилиш» жараёни 16 февраль куни, «Динамо» – «Нефтэхимик» (2:1, буллитлар бўйича) учрашувидан кейин бўлиб ўтди. Унда «Динамо» Минск клуби мураббийлари ҳам иштирок этди.
Аввалига башорати аниқ чиқмаган спорт журналистига газета кўринишидаги торт тайёрлаб қўйилганди, аммо бу адолатсиз эканини айтиб, ваъдасида биноан газетани ўзини еди.
«Динамо» КХЛнинг Ғарбий конференциясида 5-ўринда бормоқда. Жамоа плей-офф босқичи йўлланмасини ҳал қилиб улгурди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)