• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қўзиқорин

    Фотогалерея: Қачонлардир яшаган 10 та баҳайбат ҳайвон

    Бир замонлар Ер сайёрасида одамлардан бир неча баробар катта бўлган баҳайбат жониворлар ҳукмронлик қилган. AdMe нашри ана шу жониворларнинг фотожамланмасини тақдим қилди.

    Амфицелия

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Амфицелия – Ер юзида яшаган энг катта ҳайвонлардан бири. Бу турдаги ўтхўр динозаврлар 145 – 161 миллион йил аввал яшаган. Амфицелия битта умуртқасининг узунлиги 2,5 метрни ташкил қилган.

    Титанобоа

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Титанобоа – бўғма илонларнинг анчагина катта бўлган яқин қариндоши.  Илон 58 – 61 миллион йил аввал яшаган ва узунлиги 13 метргача етган. Ҳозирги кунда Ер юзасида мавжуд йўл-йўл бўғма илоннинг узунлиги 7,5 метргача етиши мумкин.

    Мегалодон

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Мегалодонлар 3 – 28 миллион йил аввал яшаган шафқатсиз йиртқичлардир. Мегалодоннинг узунлиги 20 метргача, оғирлиги 47 тоннагача етиши мумкин бўлган. Унинг тишлаш кучи 10 тоннага тенг бўлган.

    Аргентавис

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Аргентавис 5 – 8 миллион йил олдин яшаган. У Ер сайёраси тарихидаги энг катта қушлардан бири. Қанотларини ёйганда уларнинг кенглиги 7 метргача етган. Қуш кемирувчилар билан озиқланган.

    Катта шохли кийик

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Катта шохли кийиклар икки миллион йил аввал пайдо бўлган. Ўрмонларнинг кенгайиши катта шохли кийикларнинг қирилиб кетишига олиб келган. Кенглиги 5 метрни ташкил қилган шохлари туфайли кийиклар қалин новдалар орасида ҳаракатлана олмаган.

    Кичик юзли улкан айиқ

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Кичик юзли улкан айиқ (булдог-айиқ) тик турганида бўйи 3,5 - 4,5 метрни ташкил қилган ва жуда кучли жағларга эга бўлган. Айиқ муз даврида Ерда яшаган энг йирик йиртқич сутемизувчилардан бири бўлган. Эркаклари урғочиларига қараганда сезиларли даражада катта бўлган ва оғирлиги 1,5 тоннагача етган. Булдог-айиқ 14 минг йил олдин қирилиб кетган.

    Гигантопитек

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Гигантопитеклар – барча даврларнинг энг катта одамсимон маймуни. Улар тахминан 1 миллион йил олдин яшаган. Топилган камёб қолдиқларга таяниб, аниқ хулоса чиқариш қийин, бироқ олимларнинг ҳисоблашича, гигантопитекларнинг бўйи 3 – 4 метр бўлган, вазни эса 300 – 550 килограмни ташкил қилиб, асосан, бамбук билан озиқланган.

    Парацератерия

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Парацератериялар (индрикотериялар) 20 – 30 миллион йил олдин яшаган. Улар ҳозирги каркидонларнинг қариноши бўлган, аммо уларнинг шохи бўлмаган. Уларнинг бўйи беш метргача, вазни эса 20 тоннагача етган. ўзининг баҳайбат ташқи кўринишига қарамасдан, улар йиртқич бўлмаган ва дарахт барглари ҳамда новдалари билан озиқланган.

    Кецалькоатль

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Кецелкоатл 66 – 68 миллион йил олдин яшаган. Бу энг катта птерозавр ва сайёра тарихида энг катта учувчи ҳайвон бўлган. Қанотларини ёйганда, кенглиги 12 -15 метрни ташкил қилган. Ўлаксалар ва майда умуртқалилар билан озиқланган.

    Кўк кит

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe
    Кўк кит (ҳаворанг кит) – ҳозирда мавжуд ва сайёра тарихидаги ҳайвонлар орасида энг каттаси. Унинг узунлиги 33 метр, вазни эса 150 тоннани ташкил қилади. У планктонлар ва баъзан майда балиқлар билан озиқланади. ХХ асрнинг 1960 йилларига келиб кўк китлар деярли қириб ташланди, ва уларнинг сони 5000 тани ташкил қилар эди. Ҳозирги кунда уларнинг сони 10000 га яқин ва уларни учратиш жуда қийин ҳисобланади.

    Денгиз чаёни

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Денгиз чаёни – энг йирик бошоёқли жонзот. Улар 2,5 метргача ўса олган. 248 -510 миллион йил аввал яшаган.

    «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    17.02.2017, 00:48   Изоҳ (0)   101313
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Йосемитидаги «оловли шаршара»

    16.02.2017, 20:44

    Видео: Уйи атрофини машғулот трассасига айлантирган сноубордчи

    16.02.2017, 00:16

    Берлинга саёҳатдан олдин билишингиз керак бўлган нарсалар

    15.02.2017, 21:51

    «Унга Ўргимчак-одам ҳужум қилди!»: Югурувчи узилиб кетган лента сабаб пойгада ютқазди

    15.02.2017, 19:33

    Дунёдаги энг олис орол 

    15.02.2017, 13:09

    Хитой манзаралари: Электросамокат учаётган ит (видео)

    14.02.2017, 22:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.