Ирландиялик югурувчи Энгус Мелдон университетлар ўртасида ўтказилаётган енгил атлетика бўйича чемпионат доирасида 800 метрга югуриш мусобақасида ғалабани бой берди.
Югуриш йўлагининг ёнида ўтказилаётган лангарга таяниб сакраш мусобақаси вақтида йўлакка узилиб кетган эластик тасманинг тушиб қолиши бунга сабаб бўлди, дея ёзмоқда TJournal.
Спортчи пойганинг асосий қисмида етакчилик қилди, бироқ маррага қисқа масофа қолганда, унинг оёқларига узилиб кетган лента бўлаги ўралашиб қолди. Натижада Мелдон пешқадамликни қўлдан чиқарди.
«Унга Ўргимчак-одам ҳужум қилди!», — дея бу ҳолатга муносабат билдирди мусобақа шарҳловчиси.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)