BMW’нинг энг оммабоп седани базасидаги Alpina B7 автомобили Абу-Дабидаги салонда тақдим этилди, деб ёзади «2drive.ru».
Alpina B7 кузови Chestnut Brown, салони эса Tartufo рангида бўлган ўз синфидаги ягона автомобилдир.
Одатда жигаррангдаги автомобилларга салбий муносабатда бўлишади, аммо BMW дизайнерлари ёрқин тилларанг элементлар ва бўёқнинг алоҳида туси шарофати билан машинанинг рангини ёқимли ҳолатга келтиришга муваффақ бўлди.
Салон интерьери жигарранг чармдан ясалган бўлиб, қора рангли рул ва торпеда, шунингдек, ёғоч деталлар билан безатилган.
BMW Alpina B7 4,4 литрли ва 600 от кучига тенг V8 двигатели билан жиҳозланган. Автомобиль 3,7 сонияда соатига 100 км тезликка эришади, максимал тезлиги эса 330 км/соатга тенг.
Изоҳ (0)