Хитой ҳукумати аҳоли орасида электромобилларни оммалаштириш мақсадида 2018 йил охиригача уларни қувватлантиришга мўлжалланган 800 мингта жойни жиҳозлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
2016 йил якунлари бўйича Хитой электромобиллар ва гибридлар сотуви бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади.
12 ой мобайнида мамлакатда 507 мингта электротранспорт воситаси сотилди. 2015 йилда бу кўрсаткич 370 мингтани ташкил этган эди.
Мамлакат қаторасига иккинчи йил автотранспортнинг мазкур сегментида етакчиликни бермай келмоқда.
Бугунги кунгача жаҳон бўйича Хитойда ишлаб чиқарилган 1 миллиондан ортиқ «яшил» автомобили сотилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)