Ford сунъий идрок устида ишланмалар олиб борувчи янги Argo AI компаниясига яқин 5 йил мобайнида 1 миллиард доллар инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Argo AI робототехниклари ва муҳандислари Ford ходимлари билан биргаликда 2021 йилда тақдим этилиши мўлжалланаётган тўлиқ автопилотли автомобиль учун янги дастурий платформани ишлаб чиқади.
Маълумот учун, Питсбургда жойлашган Argo AI компаниясига Брайан Салески ва Питер Рендер томонидан асос солинган бўлиб, улар олдинроқ Google ва Uber’да автопилотли автомобиллар масалалари билан шуғулланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)