Тошкент шаҳрининг айрим автобус йўналишлари 4G технологияси асосидаги Wi-Fi билан жиҳозланади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Wi-Fi Bus дастури «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан UZMOBILE билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Ҳафта давомида 10, 14, 24, 28, 51 ва 95-йўналишларда Wi-Fi ишлай бошлайди. Автобусларнинг эшигига буни билдирувчи Wi-Fi Bus ёрлиғи ёпиштирилади.
«Тошшаҳартрансхизмат» йил мобайнида кўпчилик автобусларни интернет билан жиҳозлашни режалаштирмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)