Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат ҳарбийларининг Суриядаги мақсади нафақат Ал-Боб шаҳри, балки чегара ҳудудлари, жумладан, Раккани ҳам ИШИД жангариларидан озод қилиш эканлигини билдирди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Шунингдек, Эрдўғон мазкур масалани Москва ва Вашингтон билан муҳокама қилганини таъкидлади.
Унинг айтишича, Анқара Суриядан миграциянинг олдини олиш ва Туркияга қочиб ўтганларга уйга қайтишга имкон бериш учун инфраструктурани тиклаш ишларини олиб боришга тайёр.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)