АҚШнинг Калифорния штати Оровилл шаҳрида мамлакатдаги энг баланд тўғон вайрон бўлгани ва у ерда авария юз бериши хавфи мавжудлиги туфайли шошилинч эвакуация эълон қилинди. Сув бир соат ичида отилиб чиқиши мумкин, деб ёзади «РИА Новости» Батте округи шерифи офисининг Facebook’даги саҳифасига таяниб. Эвакуация ҳудудига камида 90 минг кишилик аҳоли пунктлари кирди.
Шериф аниқлик киритишича, авария ҳолатидаги оқова ариқнинг эрозияга учраши Оровилл кўлидан сувнинг назорат қилиб бўлмайдиган тарзда чиқиб кетишига олиб келиши мумкин. Кўлдаги сув миқдори 4,3 миллиард кубометрдан ортиқроққа баҳоланмоқда.
Associated Press маълумотларига кўра, Оровилл шаҳрида 16 минг киши яшайди, улар Оровиллдан шимолда жойлашган Чико ва бошқа шаҳарларга йўл олиши керак.
Изоҳ (0)