АҚШ маъмурияти Руминиядаги Девеселу ҳарбий базасининг капитал таъмири учун 20 миллион доллар сарфлайди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
АҚШнинг давлат харидлари учун мўлжалланган махсус сайтида ҳарбий базани таъмирлаш бўйича тендер эълон қилинган.
Ҳарбий базадаги кўчмас мулкни фойдаланишга яроқли ҳолга келтириш учун тўлақонли қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш зарурлиги айтилмоқда.
Хусусан, базадаги биноларни реконструкция қилиш, янги томлар ёпиш, ички пардозлаш ишларини амалга ошириш, ойналар ва электр таъминоти тизимини алмаштириш, сантехника ишларини бажариш керак.
Қайд этишларича, Девеселу базасидаги таъмирлаш ишлари 2021 йилга қадар давом этади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)