Буюк Британия ҳарбий-денгиз кучлари кемаси Атлантика океанидаги пўртана вақти зарарланган яхта экипажини қутқарди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
BBC News ахборотига кўра, экипаж икки кун давомида «фалокат ҳолати»да бўлган, шанба куни эса британияликлар томонидан қутқарилган.
Бунгача яхтадагиларни АҚШ ва Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучлари кўмагида «Финлэнд» танкери қутқаришга ҳаракат қилган, бироқ ноқулай об-ҳаво шароити сабаб, мақсадга ета олмаган.
Яхтага эгалик қилувчи Lewis Learning компаниясидан маълум қилишларича, зарарланган яхта қайта тикланмайди. Улар қутқарув операциясини уюштиришда қатнашган барчага «улкан миннатдорчилик» изҳор қилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)