Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида жойлашган Samsung компаниясининг аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи Samsung SDI заводида 8 февраль, чоршанба куни ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Sina ахборот порталига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, мазкур завод тақдири аянчли якун топган Samsung Galaxy Note 7 смартфонлари учун аккумуляторлар етказиб берган.
Мавзуга доир: Samsung Galaxy Note 7 ишлаб чиқаришни тўхтатиш туфайли 19 миллиард доллар йўқотиши мумкин
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)