Хитой 2020 йилгача шаҳар аҳолиси учун 50 миллион янги иш ўрни яратиш ва ишсизлик даражасини 5 фоиз даражасида сақлаб қолишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда мамлакат Давлат кенгаши томонидан чоп этилган ва 2016—2020 йилларга мўлжалланган «Бандликни рағбатлантириш режаси»да маълум қилинди, дея хабар беради «Газета.ru».
Ўтган йили Хитойда 13,4 миллион иш ўрни яратилди, бироқ истиқболда меҳнат бозори ўсиш суръати сусаяди ва ўртача йиллик кўрсаткич 12,5 миллионни ташкил этади.
Меҳнат бозорини ўқув юртларининг 8 миллион битирувчиси ва кўмир, цемент ҳамда пўлат қуйиш заводларидан бўшатилган 1 миллион ишчи тўлдириши кутилмоқда. Бироқ 2021 йилгача мамлакатда 4,8 миллионгача бўлган киши пенсияга чиқиши сабабли ёш мутахассислар иш ўринларини топишда қийинчилик сезмаслиги билдирилмоқда.
Маълумот учун, 2050 йилга келиб Хитойнинг ҳар учинчи фуқароси пенсионер бўлиши тахмин қилинмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)