Эрон диний етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаий Дональд Трамп лавозимини эгаллаганидан кейинги биринчи нутқида АҚШ президенти Американинг «ҳақиқий қиёфаси»ни очиб берганини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз Американинг ҳақиқий қиёфасини кўрсатгани ва бу билан ҳаётимизни енгиллаштиргани учун ундан миннатдормиз», — дея таъкидлаган оятуллоҳ Теҳронда бўлиб ўтган ҳарбий қўмондонлар билан учрашув чоғида.
Эрон диний раҳнамосига кўра, Трамп президентлик кампанияси чоғида ва ундан сўнг Теҳроннинг «АҚШ ҳукмрон тизимида сиёсий, иқтисодий, ахлоқий ва ижтимоий коррупция мавжудлиги» ҳақидаги сўзларини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дональд Трамп Эронни «биринчи рақамли террорчи давлат» деб атаганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)