Туркманистоннинг Ахал ва Болқон вилоятларидаги олис Кирпили ва Ойлигушлик қишлоқлари юқори сифатли алоқа ва интернет билан таъминланди, деб ёзади «Вестник Кавказа» нашри.
Бунинг учун ушбу қишлоқлар 2015 йилнинг апрелида Американинг Флорида штатидаги Канаверал бурнидан учирилган сунъий йўлдош ретрансляторига уланди.
Сунъий йўлдош ер устидаги 10—15 минг км масофада жойлашган станциялар ўртасида телефония, маълумотлар узатиш ва бошқа турдаги алоқаларни таъминлайди.
Изоҳ (0)