Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россиянинг Екатеринбург шаҳридан Грузия пойтахти Тбилисига йўл олган «Уральские авиалинии» авиакомпанияси самолёти бортида йўловчи оламдан ўтди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«6 февраль, душанба куни кечки пайт Екатеринбург — Тбилиси йўналишидаги рейсни амалга ошираётган самолёт пасайишидан аввал саломатлиги чекланган йўловчининг ҳамроҳи унда нафас ва томир уриши аломатлари сезилмаётганини хабар қилди. Тбилисига етиб келинганидан сўнг шифокорлар йўловчининг ўлимини қайд этди», — дея хабар берди матбуот хизмати.

Россия Тергов қўмитасининг Урал транспортдаги тергов бошқармаси юз берган ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар