АҚШнинг собиқ Давлат котиблари Жон Керри ва Мадлен Олбрайт, шунингдек, разведка соҳасининг собиқ юқори мартабали вакиллари президент Трампнинг муҳожирлар бўйича фармони танқидига қўшилди. Бу ҳақда The Washington Post манбаларига таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Апелляция судига мўлжалланган қўшма декларацияда улар мазкур фармон ижроси тўхтатилишини қўллаб-қувватлади. Керри, Олбрайт ва собиқ разведкачиларга кўра, «ушбу ҳужжат миллий хавфсизликни қўпоради ва ўз бурчини бажараётган ҳарбийларга таҳдид туғдиради».
Эслатиб ўтамиз, АҚШ апелляция суди Адлия вазирлигининг президент Трамп фармони ижросини вақтинча тўхтатиб қўйган Сиэтл федерал суди қарори устидан берган шикоятини рад этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)