Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Евроиттифоқ вазирларини Россиядан санкцияларни олиб ташлаш масаласида мамлакат тутган йўл ўзгармаслиги тўғрисида хабардор қилишини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru» маълум қилди.
Брюсселда бўлиб ўтган Евроиттифоқ кенгаши йиғилиши чоғида Жонсон журналистларга Россияга нисбатан чеклов чораларини юмшатишга асос йўқлигини билдирди.
Украинада яна авж олган зўравонлик ҳолатлари сабаблари аниқ эмаслигидан барча ўта хавотирда. Бунинг ташаббускори ким бўлгани ҳақидаги маълумотлар етарли эмас. Бироқ Буюк Британия санкциялар юмшатилишига ҳеч қандай асос йўқлигини уқтириш ва Россияга босим ўтказишда давом этади.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.Борис Жонсон, Буюк Британия ташқи ишлар вазири
Изоҳ (0)