АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг собиқ етакчиси Барак Обама уни ёқтиради, деб ҳисоблайди. Трампнинг ўзи ҳам, ўз навбатида унга яхши муносабатдадир, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Биз ўзаро чиқишамиз. У буни тан оладими, йўқми, билмадим, лекин мен унга ёқаман. У менга ёқади, чунки мен буни ҳис қиламан», — деди Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида.
Шунга қарамай, Трамп илгарироқ Обама иккаласи «бир-бирига хунук гапларни гапиргани»ни эътироф этди. «Сиёсат — ғаройиб нарса», — дея хулоса қилди у.
Аввалроқ Обама Дональд Трамп президентлик сайловларида ғолиб чиққанидан кейин у билан ўтказган суҳбатларидан ҳузур-ҳаловат олганини айтган эди.
Изоҳ (0)