Хитой савдо-саноат банки (ICBC) бу йил илк бор дунёнинг энг қиммат банк бренди деб топилди. Буюк Британиянинг Brand Finance таҳлилий агентлиги ҳисоботи шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «ТАСС».
Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, ICBC брендининг қиймати 2017 йилда 32 фоизга кўтарилиб, 47,8 миллиард долларга етди. Бу кўрсаткич бўйича банк аввалги етакчи —Wells Fargo’ни (АҚШ, 41,6 миллиард доллар) ортда қолдирди.
«Активлари бўйича дунёнинг энг йирик банки бўлган ICBC йил давомида бренди қийматини 32 фоизга — 47,8 миллиард долларгача кўтаришга эришди. Бу мазкур молиявий муассаса умумий бозор капиталлашувининг (239 миллиард доллар) 20 фоизини ташкил этади», — дейилади ҳисоботда.
Дунёнинг энг қиммат банк брендлари ўнлигидан Chase (АҚШ), Bank of China, Bank of America, Қишлоқ банки (Хитой), Citi, HSBC (Буюк Британия) ва Santander (Испания) ҳам ўрин олди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)