Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича оператив гуруҳнинг иккинчи учрашуви Остонада февраль ойи ўрталарида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Музокаралар аниқ ўтказилади, тахминан февраль ойи ўрталарида. Ўрнатилган тартибга кўра, биз кафил мамлакатлардан маълумот оламиз, шундан сўнг учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.Россия қуролли кучлари бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Станислав Гаджимагомедов Россия, Эрон ва Туркиянинг келгуси учрашуви Остонада 15—16 февраль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилганини билдирди. Гаджимагомедов Қозоғистон пойтахтидаги биринчи учрашувда Россия делегациясини бошқарганди.Қайрат Абдрахманов, Қозоғистон ташқи ишлар вазири
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)