Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича оператив гуруҳнинг иккинчи учрашуви Остонада февраль ойи ўрталарида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов маълум қилди, дея хабар беради «РБК».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»
Музокаралар аниқ ўтказилади, тахминан февраль ойи ўрталарида. Ўрнатилган тартибга кўра, биз кафил мамлакатлардан маълумот оламиз, шундан сўнг учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.

Қайрат Абдрахманов, Қозоғистон ташқи ишлар вазири

Россия қуролли кучлари бош штаби бош оператив бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Станислав Гаджимагомедов Россия, Эрон ва Туркиянинг келгуси учрашуви Остонада 15—16 февраль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилганини билдирди. Гаджимагомедов Қозоғистон пойтахтидаги биринчи учрашувда Россия делегациясини бошқарганди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар