Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

КХДР БМТ Хавфсизлик кенгашининг Пхеньянга нисбатан санкциялар киритиш ҳақидаги қарори ҳаққонийлигини баҳолаш учун халқаро конференция ўтказиш керак деб ҳисоблайди. Бундай баёнот билан мамлакат Миллий юридик қўмитаси вакили чиқиш қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: «Zn.ua»

Фото: «Zn.ua»

Унинг баёнотида таъкидланишича, БМТ Хавфсизлик кенгашининг санкциялар киритиш ҳақидаги резолюцияси «наридан-бери тайёрланган ва АҚШ ташаббусига кўра маъқулланган бўлиб, ҳуқуқий асосга эга эмас». «Бундай ҳужжатлар КХДР халқининг яшаш ва ривожланиш ҳуқуқини тўлиқ рад этади, улар Корея жамиятини ўрта аср даврига қайтаришга қаратилган», — дейилади баёнотда.

Пхеньяндагилар Хавфсизлик кенгашининг КХДРга қарши қаратилган резолюцияси суверен давлатларнинг қонуний ҳуқуқлари ва БМТ Уставида рўйхатга олинган халқаро алоқалар тамойилларига зид ҳолда қабул қилинганлигига ишончи комил. Шу туфайли, КХДР жаҳон ташкилоти котибиятига мурожаат қилиб, Нью-Йорк ёки Женевада БМТ Хавфсизлик кенгашининг санкциялар ҳақидаги резолюцияси ҳаққонийлигини баҳолаш учун экспертлар халқаро форумини ўтказишни таклиф қилди, дейилади баёнотда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми қандай ўзгармоқда?
Дунё
“Дарё кундалиги”да 28 март куни содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади