Калифорниялик сенатор Нэнси Скиннер, Дональд Трампнинг иммиграция сиёсатига жавобан, Оқ уйни АҚШ президентининг турмуш ўртоғи — Меланья Трамп билан боғлиқ ҳужжатларни ошкор қилишга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Трамп гуруҳидагиларнинг ҳеч бири Меланьянинг АҚШда яшашга тўлиқ ҳақи борлиги билан боғлиқ гумонларни тарқатиш учун ҳужжатлар борасида ҳеч қандай изоҳ бермади», — деди Скиннер.
Сенаторнинг ёдга солишича, Дональд Трамп 2016 йил августида аёли АҚШга келиши билан боғлиқ масала юзасидан сайловга қадар матбуот анжумани ўтказишини ваъда қилган эди, бироқ бу тадбир ўтказилмади.
Аввалроқ Трамп АҚШ бош прокурори вазифасини бажарувчини миграция ҳақидаги фармонни танқид қилгани учун ишдан бўшатгани хабар қилинган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)