Теҳрондаги Plasco савдо марказида келиб чиққан ёнғинни бартараф этишда ҳалок бўлган ўт ўчирувчиларни дафн этиш маросимига бир неча минг эронлик келди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
17-қаватли, 1962 йилда қурилган савдо маркази Эрон пойтахти марказида жойлашганди. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин электр тармоқларидан нотўғри фойдаланиш оқибатидаги қисқа туташув туфайли келиб чиққан.
Бинонинг ёнғин туфайли қулаши Теҳрондан 2005 йилдан бери юз берган энг кенг кўламли миллий фожиа бўлди. Унинг оқибатида 16 нафар ўт ўчирувчи, 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди, 6 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)