БМТ Шимолий Кореяга гуманитар ёрдам учун 2017 йил биринчи ярмида 6 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Мазкур маблағ ўтган йилнинг шу даври учун берилганидан 25 фоизга кам. Уларни КХДРда ишлаётган халқаро ташкилотлар гуманитар йўналишдаги маҳсулотлар харид қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва соғлиқни сақлаш эҳтиёжлари учун ишлатади», — дея маълум қилди Жанубий Кореянинг KBS радиоси.
Халқаро ташкилот жорий йилнинг биринчи ярмида гуманитар ёрдамга муҳтож жами 9 мамлакатга 100 миллион долларга яқин маблағ ажратди.
Улар орасида, КХДРдан ташқари, Камерун, Ливия, Мадагаскар, Мали, Нигер, Нигерия, Сомали ва Уганда бор.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)