Оқ уй АҚШ ва Саудия Арабистони Эрон ядро дастури бўйича келишув оғишмай бажарилиши тарафдори эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
29 январь, якшанба куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг Саудия Арабистон қироли Салмон бин Абдулазиз ас-Сауд билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
«Суҳбат чоғи икки етакчи Эрон билан ҳаракатлар режаси оғишмай бажарилиши ва Эроннинг минтақадаги вазиятни беқарорлаштирувчи фаоллигига жавобнинг зарурлиги ҳақида бир тўхтамга келди», — дейилади Оқ уй томонидан тарқатилган коммюникеда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)