Чеченистонда махсус операция давомида ИШИД томонидан ёлланган 3 нафар жангари йўқ қилинди. Операция полиция шубҳали шахсларни тўхтатишга ҳаракат қилган Шали шаҳрида ўтказилди. Бу ҳақда республика раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru»
Ҳужжатларни кўрсатиш ҳақидаги талабга жавобан жангарилар ўт очди ва граната улоқтирди. Олинган жароҳатлар туфайли икки полициячи ҳалок бўлди. Ҳужум туфайли икки фуқаро яраланди. Куч тизими ходимлари жангариларни ер тишлатди.Чеченистон раҳбарига кўра, мазкур гуруҳга бир неча йилдан бери ИШИД сафида бўлган шалилик Магомед Рашидов Суриядан туриб кўрсатмалар бериб турган.Рамзан Қодиров, Чеченистон раҳбари
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)