АҚШ президенти Дональд Трамп оилавий бизнесни бошқаришни ўғиллари кичик Дональд ва Эрикка топширди. Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер журналистлар учун илк брифингида буни тасдиқлади, дея маълум қилди «ТАСС».
У ўзи ваъда қилганидек лавозимини эгаллашидан аввал компаниядан кетди. Бу нарса амалга ошиши учун барча ҳаракатларни амалга оширди. Энди компанияга раҳбарлик тўлиқ Дон ва Эрикнинг қўлида.Маълумот учун, инаугурациядан бир кун аввал Трамп 400 дан ортиқ компаниялардаги барча лавозимларидан кетишини эълон қилди. Trump Organization буни тасдиқловчи ҳужжат нусхасини CNN телекомпаниясига тақдим этди.Шон Спайсер, Оқ уй матбуот котиби
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)