Миннесота губернатори Марк Дейтон штат вакиллар палатаси аъзолари олдидаги чиқиши чоғида ҳушидан кетди, деб хабар беради «Вести.ru».
Видеода Дейтоннинг гапи тобора сустлашаётгани ва тўсатдан йиқилганини кўриш мумкин. Губернаторга дарров қўл остидагилари ва тиббий ходимлар ёрдамга шошилди. У бир неча дақиқадан сўнг ўзига келди.
Марк Дейтон яқинда 70 ёшга тўлади. У Миннесота тарихидаги штатни бошқарган энг ёши улуғ губернатор ҳисобланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)