Сурия мухолифати делегацияси Остонадаги учрашув якуний баёнотини имзоламайди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Имзолаш бўлмайди. Кафил мамлакатлар — Россия, Туркия ва балки Эрон ҳужжатни тарқатиб қўя қолади», — дея маълум қилди мухолифатнинг музокаралардаги расмий вакили Яҳё ал-Аридий.
Мухолифатнинг Остонадаги делегацияси маслаҳатчиси Усома Абу Зайд томонлар сиёсий масалаларни кўриб чиқмагани, мухолифатга музокаралар якуний ҳужжати қораламаси тақдим этилмагани ва муҳокама қилинмаганини билдирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)