Экваториал Гвинея бу йил нефть экспортчилари давлатлари ташкилоти — ОПЕК сафига кириш ниятида эканлигини мамлакат конлар ва углеводородлар вазири Мбег Обианг маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС» .
«Биз Экваториал Гвинея манфаатлари ОПЕКнинг тармоқ учун хизмат қилишга интилишига тўлиқ мос келишига ишонамиз», — дея таъкидлади вазир.
Қабул қилинган тақдирда Экваториал Гвинея ОПЕКнинг 14-аъзоси, Африканинг эса бу тузилмага кирган олтинчи давлати бўлади. Экваториал Гвинея нефть ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Африкада Ангола ва Нигериядан кейин учинчи ўринда туради.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)