Хитой ўзида ишлаб чиқарилган Dongfeng-41 қитъалараро баллистик ракеталарини Россия билан чегараси яқинидаги Хэйлунцзян провинциясида жойлаштирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Интернетнинг мамлакатдаги сегментида янги ракета комплекслари фотолари бироз олдинроқ чоп этилди. Ҳарбий экспертлар бу иккинчи Dongfeng-41 стратегик ракета бригадаси эканлиги ва у шимоли-шарқий Хитойда жойлаштирилганини билдирмоқда.
Фотоларнинг чоп этилиши АҚШ президенти Дональд Трамп лавозимга киришиши ва «ягона Хитой» сиёсати ҳақидаги фитна қўзғатувчи баёнотлари билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)