Гамбиянинг янги президенти Адама Барроу 24 январь, сешанба куни ватанига қайтиб келиш ниятида. Бу ҳақда унинг матбуот котиби маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Матбуот котибига кўра, Барроу Ғарбий Африканинг бир неча давлати қўшинлари мамлакатда назоратни қўлга олишга ёрдам берганидан сўнг Гамбияга қайтишга қарор қилди.
Барроу мамлакатнинг собиқ президенти Яҳё Жамме сайловлардаги мағлубиятидан сўнг лавозимини тарк этишдан бош тортгани учун қўшни Сенегалга кетишга мажбур бўлганди. Шу ерда унинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 22 йил давомида Гамбияни бошқарган Яҳё Жамме 11 миллион долларни қўлга киритиб ва давлат ғазнасини бўм-бўш қолдириб, мамлакатни тарк этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)