Италиядаги «Ригопиано» меҳмонхонаси қор кўчкиси остида қолиши оқибатида қурбонлар сони 9 кишига етди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.
Аввалроқ табиий офатда ҳалок бўлган 5 кишининг жасади топилгани маълум қилинганди. 23 январь, душанба куни тушдан сўнг икки эркак ва бир аёл жасади топилди. 20 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда, 11 киши омон қолган.
Мазкур меҳмохона эгаси Бруно ди Томмазо кўчкидан бир неча соат аввал (у бу пайтда Адриатика денгизида бўлган) расмийларга истиқомат қилувчиларни эвакуация қилиш учун йўлларни тозалашни илтимос қилиб, шошилинч мактуб йўллагани билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)