АҚШ давлат котиби Жон Керри Америка ва Европа томонидан Украинадаги ҳодисалар туфайли Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар самара бераётганини билдирди. Бу ҳақда у Давосдаги иқтисодий форумда маълум қилди ва Европани санкциялар масаласида якдилликка чақирди, дея хабар беради «ТАСС».
Кўпчилик бизга Украинани қуроллантиришни маслаҳат беради, бироқ санкциялар шундоқ ҳам Россияни тўхтатди. Мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларини кўринг: рубль, инвестициялар, демография ва яна кўплаб бошқа омиллар. Санкциялар самара бермоқда.Керри АҚШнинг янги маъмурияти санкциялар масаласида ўзини қандай тутишини билмаслигини тан олди.Жон Керри, АҚШ давлат котиби
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Барак Обама Россияга нисбатан санкцияларни яна бир йилга узайтиргани маълум қилинганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)