БМТ Остонадаги Сурия бўйича музокараларга расман таклиф этилди ва делегация ташкил қилди, унга ташкилот бош котибининг махсус элчиси Рамзи Изиддин Рамзий раҳбарлик қилади. Бу ҳақда БМТ расмий вакили ўринбосари Фархон Хак маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Сурия бўйича махсус элчи Стаффан де Микстуранинг офиси Остонага таклиф этилди. Махсус элчи ўз ўринбосари ва сиёсий директор бошчилигида жамоа тузди, у БМТ номидан учрашувда иштирок этади», — деди у.
Сурия ҳукумати ва мухолифат ўртасидаги музокаралар Қозоғистон пойтахтида 23 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Қатнашчилар таркиби ҳозирча расман эълон қилингани йўқ, аммо Reuters агентлиги маълумотларига кўра, кўпчилик қуролли гуруҳлар ўт очишни тўхтатиш режими, гуманитар ёрдам кўрсатиш ва ҳарбий асирларни озод этиш муҳокама қилинадиган учрашувга келиш ниятида.
Изоҳ (0)