Теҳрон Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтадиган Суриядаги вазият бўйича музокараларда АҚШ иштирок этишига қарши. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Биз АҚШ музокараларда қатнашишига қаршимиз. Биз уларни таклиф этмаганмиз ва уларнинг иштирокини маъқулламаймиз.Россия, Эрон, Туркия ва Суриядаги томонлар иштирокидаги Остонадаги учрашув 23 январь, Женева музокаралари эса 8 февралда бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Уларда БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура қатнашади.Жавод Зариф, Эрон ташқи ишлар вазири
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Эронга нисбатан санкцияларни кучда қолдиргани маълум қилинганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)