Ўз номзодини дават раҳбари лавозими учун илгари сурган Франция собиқ бош вазири Мануэль Вальс судга мурожаат қилиб, унга тарсаки туширган йигит устидан шикоят қилади, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ BFMTV телеканали Бретанга ташриф буюрган вақтда Мануэль Вальс тарсаки ейишига сал қолгани ҳақида хабар берган эди. Воқеа Кот-д’Армор департаментидаги Ламбал коммунасидан чиқиш вақтида содир бўлган эди.
«Биз ушбу хатти-ҳаракатни эътиборсиз қолдириб, бундай шафқатсизликни маъқулламоқчи эмасмиз. Бундай қилиқни оқлаб бўлмайди», — деди Вальс.
18 ёшли йигит давлат органининг ваколатли ходимига нисбатан зўравонлик акти учун ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)