Литвада жойлаштириладиган НАТО бўлинмаларида кузга бориб 1,2 минг киши хизмат қилади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Раймундас Кароблис маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Маълум бир рақамлар режалаштирилмоқда. Жумладан, кузда НАТО ҳарбий хизматчилари сони 1,2 мингни ташкил этиши лозим. Вақти-вақти билан ҳамкорликдаги машғулотларда иштирок этиш учун Польшага юборилаётган америкалик ҳарбийлар улар сафига қўшилади», — таъкидлади вазир.
Литвадаги бўлинмалар НАТОнинг яна уч давлат — Польша, Латвия ва Эстонияда ҳам жойлаштириладиган халқаро батальони таркибига киради.
Изоҳ (0)