Барбадос байроғи остида сузган юк кемаси 14 январь, шанбага ўтар кечаси Шимолий денгизда, Францияннг Дюнкерк портидан 70 километр узоқликда чўкиб кетди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳалокат Буюк Британия иқтисодий ҳудудида рўй берди. Экипажнинг барча аъзоси (етти киши) кемани тарк этишга улгурди ва қутқарувчилар томонидан чиқариб олинди.
Кема омборларида 3800 тонна донадор магний оксиди бор эди. Ушбу модда сувда эриб кетмаслиги ва атроф-муҳит учун хавф туғдирмаслиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)