Сеулда Жанубий Кореянинг вақтинча лавозимидан четлатилган президенти Пак Кин Хенинг узил-кесил истеъфоси талаб қилинган оммавий намойиш бўлиб ўтди. Совуқ об-ҳавога қарамай, Кванхвамун марказий майдонига бир неча 10 минг киши чиқди, деб хабар беради «ТАСС».
Бу шундай талаб қўйилаётган 12-намойиш, жорий йилда эса иккинчиси. Митинглар жамоатчиликка давлат раҳбари қуршовидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълум бўлганидан бери ҳар шанба куни бўлиб ўтмоқда.
Намойишчилар коррупциявий можарога аралашган йирик корпорациялар раҳбариятини ҳам ҳибсга олишни талаб қилмоқда.
Декабрда парламент президент импичменти учун овоз берди, энди мазкур қарорни Конституциявий суд тасдиқлаши лозим.
Изоҳ (0)