Москванинг «Москва-Сити» ишбилармонлик марказидаги «Око» осмонўпар биносининг 83 ёки 86-қаватидан 18 ёшли йигит қулаб тушди. Бу ҳақда Тергов қўмитаси сайтида айтилади.
14 январь куни кечқурун ишбилармонлик марказининг автомобиллар тураргоҳида танасида юқори баландликдан қулаганда етадиган шикастланишлар бўлган эркак топилди. Олган жароҳатлари натижасида жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Шаҳар шошилинч хизматларидаги манбасига таяниб, «Москва» агентлиги маълум қилишича, йигит селфи олмоқчи бўлган вақтда йиқилиб кетган бўлиши мумкин. Бино соқчилари сўзларига кўра, йигит отаси билан бирга яхмалак учиш учун келган.
18 ёшли йигитнинг ўлими ҳолати бўйича терговгача текширув ташкил қилинди.
Изоҳ (0)