Ироқнинг Дияла провинциясидаги Бағдод—Киркук трассасида 14 январь куни кечқурун полиция назорат-ўтказиш пунктига худкуш террорчи ҳужум қилди, оқибатда уч киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС» «Ас-Сумария» телеканалига таяниб.
Провинциянинг полиция бошқармаси вакили маълумотларига кўра, худкуш бошқарган миналанган машина Ал-Холис аҳоли пунктидан шимолроқда жойлашган назорат-ўтказиш пункти яқинида портлатилган. Таъкидланишича, ҳалок бўлганлар орасида икки нафар ироқлик полициячи бор. Шунингдек, портлаш натижасида олти киши жароҳатланди, улардан тўрт нафари фуқаро шахслар.
Ҳодисадан сўнг хавфсизлик кучлари Бағдод—Киркук автотрассасидаги ҳаракатни ҳар иккала йўналишда ҳам тўхтатиб қўйди.
Изоҳ (0)