Венесуэла раҳбари Николас Мадуро Бразилия президенти Дилма Руссеффнинг импичменти АҚШ етакчиси Барак Обама кўрсатмаси билан амалга оширилганини билдирди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Обама Дилманинг лавозимдан четлатилиши буюртмачиси бўлган. АҚШ элчихонаси эса буни ташкиллаштирган. Тўнтаришга тааллуқли ҳужжатлар эълон қилинганида шу сўзларимни эслайсиз.Венесуэла раҳбари «Обама охир-оқибат Лотин Америкаси мамлакатларига таҳқиромуз ёндашадиган тажовузкор президент»га айланганини қўшимча қилди.Эслатиб ўтамиз, Бразилия сенати ўтган йилнинг 31 август куни Дилма Руссеффга нисбатан узил-кесил импичмент эълон қилди.Николас Мадуро, Венесуэла президенти
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)