• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ президенти Барак Обаманинг хайрлашув нутқи. Асосий маълумотлар

    10 январь оқшомида Барак Обама хайрлашув нутқи билан чиқиш қилди — бу лавозимини тарк этаётган президент ҳокимиятда бўлган даврини сарҳисоб қилиб, келажак режалари билан ўртоқлашувчи анъанавий мурожаатдир. Обаманинг нутқи 50 дақиқадан кўпроқ давом этди; у нафақат ўзи эришган натижалар, балки АҚШ яқин йилларда тўқнаш келиши мумкин бўлган таҳдидлар ҳақида ҳам гапирди. Meduza АҚШнинг 44-президенти нутқидаги энг асосий нуқталарга эътибор қаратди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Обама ўз нутқини шоуга айлантириб юборди. Ҳар доимгидек

    Хайрлашув баёноти билан чиқиш қилиш анъанасига АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон томонидан асос солинган, бироқ у оммавий ахборот етказиш технологиялари оммалашганидан сўнг мажбурий одатга айланган. Vox’нинг ёзишича, ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб АҚШнинг бир муддатдан ортиқ президентлик қилган барча давлат раҳбарлари шундай нутқ билан чиқиш қилган. Катта Жорж Буш ва Барак Обамадан ташқари қолган барча президентлар Вашингтонда нутқ сўзлаган. АҚШнинг 41-президенти ўз мурожаати учун Вест-Пойнтдаги ҳарбий академияни танлаган бўлса, Обама ўзининг сиёсий фаолияти бошланган Чикагода президент сифатидаги сўнгги нутқини ўқиди. Катта Бушни кулранг формадаги бир неча юз нафар кадет тинглаган бўлса, Обаманинг нутқини эшитиш учун минглаб оддий одамлар ташриф буюрди — уларнинг кўпи мурожаат бўладиган жойга чипта олиш мақсадида соатлаб совуқ ҳавода турди.

    Обама ўзининг шахсий ютуқларига кўп ҳам эътибор қаратмади

    Кўпинча, хайрлашув нутқи президент учун ўз ютуқларини санаб ўтиш учун бир баҳонаи сабаб. Обама ҳам мақтаниш имкониятини қўлдан бой бермади, бироқ нутқнинг бу қисми икки хатбошидан ортгани йўқ.
    Агар саккиз йил аввал мен сизга АҚШ мисли кўрилмаган инқирозни енгиб ўтади, автомобиль саноатини қайта ишга туширади, узоқ вақт давомида янги иш ўринларини ярата олади, деганимда эди; агар мен сизга Куба халқи билан муносабатлар тарихида янги саҳифа очамиз, бирорта ўқ узмасдан Эрон ядровий дастурини тўхтатамиз, 11 сентябрь терактлари ортида турган одамни йўқ қиламиз, деганимда эди; агар мен сизга 20 миллион фуқаро соғлиқни сақлаш тизимидан фойдаланиш имкони билан таъминланади, деганимди эди — буларнинг барчасини айтганимда, сиз, эҳтимол, катта ишга аралашиб қолибмиз, деб ўйлаган бўлардингиз. Лекин биз буни қила олдик. Буни сиз қилдингиз.Барак Обама, АҚШ президенти

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Обама нутқининг катта қисмини АҚШ ва демократияга таҳдидларга бағишлади

    Америка президентларининг энг ёдда қоларли хайрлашув нутқлари, бу — ютуқлар ҳақида кўп гапирилганлари эмас, аксинча, лавозимни тарк этаётган сиёсатчининг келажакка чизгилари акс этганларидир. Барак Обаманинг мурожаати кўп жиҳатдан оптимистик руҳда ёзилган бўлса-да, унинг аксарият қисми АҚШ келажакда тўқнаш келадиган таҳдидларга бағишланган. Президентнинг фикрича, бундай таҳдидлар бешта: иқтисодий тенгсизлик, ирқий кескинлик, жамиятнинг қутблашуви, ташқи таҳдидлар ва демократик институтларнинг путурдан кетиши. «Фарзандларимизга таълим бера олишимиз, янги иш ўринларини ярата олишимиз ва ватанимизни ҳимоя қила олишимиз мана шу синовларни қандай кутиб олишимизга боғлиқ», — дея қайд этди лавозимини тарк этаётган президент.
    Мен ҳокимият тепасига келган вақтим, кўпчилик Америка ирқий бўлинишни енгиб ўта олди, деб айтган эди. Афсуски, мазкур таъкидлар ҳақиқий ҳаётдан йироқ эди. Ирқий масала жамиятимиздаги қудратли айирмачи куч бўлиб қолмоқда. Мен кўпдан бери яшаяпман ва, баъзилар нима дейишидан қатъий назар, ҳозирги аҳвол 20 ёки 30 йил аввалгисидан яхшироқ, деб айта оламан. Бироқ ҳали мақсадга етилмаган ва биз ҳаммамиз ҳали кўп ишлашимиз керак. Агар барча иқтисодий муаммолар меҳнатсевар оқ танли ўрта қатламнинг дангаса озчиликка қарши кураши билан изоҳланадиган бўлса — бадавлат одамлар жамиятдан янада кучлироқ ажралиб чиқаётган бир вақтда, барча ранглардаги меҳнаткашлар бир бурда нон учун муштлашишга мажбур бўлади. Агар биз муҳожирларнинг фарзандлари биз каби ташқи кўринишга эга бўлмагани учун уларга бор қувватимизни беришни хоҳламас эканмиз, биз ўз фарзандларимизни бой берамиз, чунки келажакда меҳнатга лаёқатли аҳоли орасида муҳожирларнинг фарзандлари улуши ўсишда фақат давом этади.

    Барак Обама, АҚШ президенти

    Обама Россия ҳақида деярли ҳеч нарса демади

    АҚШ президентининг нутқида Россия атиги икки марта тилга олинди — Обама АҚШ учун ташқи таҳдидлар ҳақида сўзлаётганида, Россияни рақобатчи сифатида қайд этиб ўтди. У энг асосий ташқи таҳдидлар сифатида террорчилик ва авторитар тузумларни санади. Обаманинг фикрича, улар «ўзгаришларга нисбатан; бошқа тилда сўзлашаётган ва бошқа тилда ибодат қилаётган одамларга нисбатан қўрқув; ва қонун устуворлигига нисбатан нафрат уйғотади».
    Айнан шу сабабли ҳам биз бутун жаҳон бўйлаб демократия, инсон ҳуқуқлари, аёлларнинг ҳуқуқлари учун курашдан воз кеча олмаймиз. Бизнинг уринишларимиз қанчалик номукаммал бўлмасин, биз Американи шу йўл билан ҳимоя қиламиз. Экстремизм, ксенофобия, динлараро адоват ва шовинизмга қарши кураш — авторитаризм ва агрессияга қарши курашга жуда ҳам яқиндир. Агар жаҳонда эркинлик камайса ва қонун устуворлиги топталса, давлатлар ўртасида уруш хавфи ортади.

    Шундай экан, огоҳ бўламиз, лекин қўрқмаймиз. ИШИД бегуноҳларни ўлдиришга уринади — лекин биз конституциямизга хоинлик қилмасак ва ўз кураш тамойилларимиздан воз кечмасак, улар Америка устидан ғалаба қозона олмайди. Россия ва Хитой каби рақобатчилар жаҳонда биз каби нуфузга эга бўла олмайди — токи биз ўзимиз ўз принципларимизга хиёнат қилиб, нисбатан кичик қўшниларини қўрқитувчи яна бир катта мамлакатга айланиб олмасак.

    Барак Обама, АҚШ президенти

    Обама Дональд Трамп ҳақида қарийб ҳеч нима демади

    50 дақиқадан ортиқроқ вақт давомида Барак Обама АҚШнинг сайланган президентини фақат бир марта — ҳокимиятни тинч ва хотиржам ҳолда топшириш ҳақида фикр юритаётганида тилга олди.
    Тўққиз кундан сўнг бутун дунё демократиямиз чўққиси — ҳокимиятнинг эркин сайланган бир президентдан бошқасига ўтишини гувоҳи бўлади. Сайланган президент Трампга менинг маъмуриятим ҳокимият алмашинуви максимал даражада равон ўтишини таъминлашига — худди менга мендан аввалги президент Буш ваъда қилганидек — ваъда бердим.

    Барак Обама, АҚШ президенти

    Обама тенглик учун курашиш лозимлиги ҳақида гапириб, мусулмонларни дискриминация қилишни қоралаган, глобал исишга қарши кураш ҳақида фикр юритган ёки АҚШдаги бўлажак соғлиқни сақлаш ислоҳоти ҳақида ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашган вақтда Трампни нимкоса остида танқид қилди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Обама президентликдан кетганидан сўнг, АҚШ сиёсий ҳаётида қатнашишда давом этишига ишора қилди

    Аксарият АҚШ президентлари ваколат муддати якунига етганидан сўнг, пойтахт Вашингтонни тарк этади ва сиёсий ҳаётдан узоқлашади. Энг сезиларли истисно сифатида Вудро Вилсонни кўрсатиш мумкин — у 1921 йили ҳокимиятни топширганидан сўнг, вафотига қадар пойтахтда яшаб қолган. Барак Обама ўз хайрлашув нутқида, эҳтимол, нафақат Вашингтонда яшаб қолиши мумкинлигига, балки муҳим сиёсий масалалар — ноқонуний муҳожирликдан тортиб, глобал исишгача бўлган мавзуларда ўз мулоҳазаларини билдириб бориш ниятида эканлигини англатди.
    Мен бу ҳақда аввал ҳам гапиргандим, яна бир бор такрорлайман. Агар кимдир янги соғлиқни сақлаш ислоҳотини ўйлаб топиб, у биз татбиқ этган ислоҳотдан кўра яхшироқ эканини намойиш эта олса; агар кимдир камроқ пул сарфлаб, кўпроқ одамларни соғлиқни сақлаш тизими билан қамраб ола билса — мен бу режани очиқ қўллаб-қувватлайман.

    Барак Обама, АҚШ президенти

    Обама оила ҳақида кўп гапирди

    Обама нутқи давомида йиғилганларга, шунингдек, сўнгги саккиз йил давомида у билан бирга ишлаган одамларга миннатдорчилик билдирди. Унинг аёли ва қизларига қарата айтган сўзлари эса айниқса илиқ янгради.

    Мишель Лавон Робинсон, Саус-Сайдлик қиз. Сўнгги 25 йил давомида сен шунчаки менинг аёлим ва фарзандларим онаси бўлиб қолганинг йўқ. Сен менинг энг яхши дўстимга айландинг. Сен ўзингга насиб этган ролни танлаганинг йўқ, бироқ бу ролни ўзингга хос назокат, қатъият, услуб ва юмор ҳисси билан ижро этдинг. Шундай қилдингки, Оқ уй худди ҳаммага тегишлидек бўлди. Сен янги авлод одамлари учун намуна бўлдинг. Мен сен билан фахрланаман, бутун мамлакат сен билан фахрланади.

    Малия ва Саша. Энг ғалати шароитларда сиз мана шундай ажойиб қизлар бўлиб вояга ета олдингиз. Сизлар зукко ва хушрўйсиз. Лекин ундан ҳам муҳимроғи — сиз меҳрибон, ғамхўр ва жуда ҳам фаҳм-фаросатлисиз. Эътибор юкидан сизга осон бўлгани йўқ! Ҳаётимда қилган ишларим орасида энг кўп сизларга ота бўлганимдан фахрланаман.

    Барак Обама, АҚШ президенти

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    11.01.2017, 20:20   Изоҳ (0)   31746
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Финляндия бош вазири фарзандлари акциядор бўлган компания манфаатларини илгари суришда айбланди

    11.01.2017, 18:02

    БМТ Кобул ва Қандаҳордаги 49 кишининг умрига зомин бўлган терактларни қоралади

    11.01.2017, 16:28

    Жанубий Корея экспертлари КХДР 2016 йилда 10 килограмм плутоний олганини маълум қилди

    11.01.2017, 15:43

    Қозоғистон БМТга аксилтеррор операцияларини ўтказиш давомида ўзини тутиш кодексини таклиф этади

    11.01.2017, 15:16

    Хитойнинг «Ляонин» авиаташувчиси бошчилигидаги бир гуруҳ кемалари Тайвань бўғозига кирди

    11.01.2017, 13:56

    Афғонистон президенти Кобулдаги теракт учун толиблардан ўч олишга ваъда берди

    11.01.2017, 13:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида камида 160 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 август, 20:39

    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

    Реклама | 15 август, 19:30

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 15 август, 20:16

    Трамп жорий қилган тарифлар Япония автосаноатини инқироз ёқасига олиб келди

    Авто | 15 август, 20:10

    Хитойда роботлар олимпиадаси бошланди

    Дунё | 15 август, 19:56

    Жағдаги ҳуснбузарлардан қандай қутулиш мумкин? 9 та оддий қоида 

    Гўзаллик | 15 август, 19:35

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    “Махсустранс 2022−2023 йилларда 45 млрд сўм зарар кўрган” — Шавкат Умурзоқов

    Ўзбекистон | 15 август, 19:21

    Ўзбекистонлик талабалар бир вақтда 2 мингта робот ясаб Гиннес рекордини янгиламоқчи

    Ўзбекистон | 15 август, 19:05

    Ўзбекистонда кунлик иш ҳақи тўлаш тартиби жорий этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 18:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.