КХДР 2016 йилда ишлаб чиққан ядро ёқилғисини қайта ишлаш йўли билан 10 килограмм атрофида плутоний олди. Бу ҳақда 11 январь, чоршанба куни Жанубий Кореяда чоп этилган мудофаа масалалари бўйича «Оқ китоб»да маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
«Шу тариқа, Шимолнинг умумий захиралари 50 килограмм плутонийни ташкил этмоқда. Бу эса 10 та ядро заряди яратиш учун етади», — дейилади ҳужжатда.
Экспертлар юқори даражада бойитилган уран олиш бўйича КХДР дастурининг юксак самарадорлигига ҳам эътибор қаратди.
«Оқ китоб»да Пхеньян ўтган йили эскирган SCUD ракеталарининг такомиллашган кўриниши бўлган янги SCUD-ER баллистик ракеталарига ҳам эга бўлгани билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)