Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг «Ляонин» авиаташувчиси бошчилигидаги бир гуруҳ кемалари Тайвань бўғозига кирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шу муносабат билан Тайвань ҳарбий-ҳаво кучлари Хитой кемалари ҳаракатини кузатиш учун бўғозга юборилди.
Оролнинг ҳарбий расмийлари журналистларнинг сўровига жавобан Хитой кемалари бўғозга кирганини тасдиқлади ва «Армия вазиятни кузатиб бормоқда. Тайвань аҳолисини хотиржамликка чақирамиз», дея маълум қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)