Қозоғистон БМТга аъзо давлатларга халқаро аксилтеррор операцияларини ўтказиш давомида ўзини тутиш кодексини ишлаб чиқишни таклиф этади. Бу ҳақда мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевнинг Хавфсизлик кенгашидаги мунозаралар чоғида ўқиб эшиттирилган мурожаатида маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
«БМТ ва Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатларга халқаро аксилтеррор операцияларини ўтказиш давомида ўзини тутиш Остона кодексини ишлаб чиқишни таклиф этишни режалаштирмоқдамиз. Ҳужжат БМТ шафелигида Глобал аксилтеррор коалициясини шакллантиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин», — дейилади мурожаатда.
Қозоғистон раҳбари халқаро терроризм ва экстремизм бугунги кунда «тинчлик ҳамда хавфсизлик учун энг асосий, долзарб чақириқ» эканлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2017—2018 йиллардаги доимий бўлмаган аъзоси мақомини олган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)